Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Латта ушламаган фаррош

×

 2021-09-07 21:48:49    52

PDF yuklash
Chop etish


Қўқон шаҳридаги мактаблардан бирида мактаби директор лавозимида ишлаб келган аёл мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, мактабда ҳисобда турган ва амалда ишламаган фаррош ва бошқа техник ходимларга 43 599 400 сўмлик маош ёзиб, пулларни ўзини шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, анча миқдордаги давлат мулкини ўзлаштирган.

Бундан ташқари, “ишбилармон” директоримиз мактабда ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган шахс билан ғаразгўйлик манфаатларни кўзлашиб, амалда ишламаган ўқитувчиларга жами 143 393 400 сўмлик маош ёзишиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатишиб, жуда кўп миқдордаги давлат мулкини ўзлаштирганлар.

Судда айрим шахслар ҳақиқатдан ҳам мактабда ишламаганликлари ва маош олмаганлигини тасдиқлаган бўлсалар-да, айрим шахслар жумладан “фаррош” А.Б. ва “мактаб устаси” Ш.К судланувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабда ҳақиқатдан ҳам ишлаганликлари важ қилишди.

Бироқ, “касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади” деганларидек, суд тергови давомида “фаррош” А.Б. умрида қўлига латта ушламаганлиги, “мактаб устаси”  Ш.К ойна кесувчи асбоб (олмос) ни номини билмаслигини баён қилди.

“Фаррош” А.Б. ва “мактаб устаси”  Ш.Книнг важлари бирор-бир далил билан тасдиқланмаганлиги учун, суд важларни рад қилиб, “ишбилармон” директор ва ўринбосарига моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда жазо тайинлади.

 

Қ.Абдуллаев

ЖИБ Қўқон шаҳар судининг судьяси