Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шароит яхши бўлса, ишда ҳам унум бўлади

×

 2021-05-11 00:36:25    70

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда Ўзбекистон туманида чигит экилган 4650 гектар ерда униб чиққан ғўза ниҳолларини парваришлаш бўйича муҳим агротехник тадбирларга киришилган.

Бу жараёнларда албатта «темир тулпор» эгалари-механизаторларнинг меҳнати беқиёс.

Фермер хўжалигининг ҳақли равишда юраги ҳисобланган-механизаторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш масаласига туманда муносиб эътибор қаратилган. 

“Оқ олтин” етиштиришда асосий куч вакиллари учун айни кунларда туманнинг 10 та ҳудудларида “Механизаторлар уйи” ташкил этилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Намуна” ва “Нурсух Ғафур Ғулом ФАР” ММТП ҳудудларида ташкил этилган ана шундай “Механизаторлар уйи”, у ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Хўжаликлардаги “наряд” ва “отряд” усулида ташкил этилган ишлар билан танишди. 

Масъулларга механизаторлар, ишчилар учун барча қулайликлар яратиб бериш вазифалари топширилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун аниқ муддат белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати