Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида модулли боғчалар қурилмоқда

×

 2021-03-01 23:50:07    53

PDF yuklash
Chop etish


Боланинг мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллиги ошиб, ахлоқий-эстетик ва жисмоний фазилатлари шаклланади. Айнан ана шу ёшда бола онгу тафаккурига эзгу фазилатларни сингдириб боришнинг аҳамияти жуда катта. Шу боисдан ҳам юртимизда болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш қамровини янада юксалтириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Сир эмас, бугунги кунда мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасаларида ўрин етишмаслиги муаммосини тез, ортиқча чиқимларсиз самарали ечиш имкониятини берувчи мактабгача таълимнинг муқобил шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан Ўзбекистон туманида ҳам ана шундай, денгиз контейнерлари асосидаги модулли боғчалар қуриш ишлари бошлаб юборилган. 

Ўзбекистон туманидаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда жами 8 та гуруҳда 230 нафар болажонлар тарбияланмоқда. 

2019 йилда боғчанинг иссиқлик тизими жорий таъмирланиб, 4 та янги иссиқлик қозони ўрнатилган ҳамда янги қозонхона қуриб битказилган. 

Айни кунларда мазкур МТТ ҳудудида ҳам янги лойиҳа асосида, денгиз контейнерларидан 90 ўринли қўшимча бино қурилмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур мактабгача таълим масканида бўлиб, таълим-тарбия самарадорлиги, жажжи болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. 

Қулай ва ҳамма имкониятлар мавжуд бўлиши кутилаётган, энг асосийси эса арзонга тушадиган контейнердан барпо этилаётган боғчанинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Пудратчи ташкилот вакиллари билан суҳбатлашиб, қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан ўз кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати