Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабга эътибор – келажакка эътибор демакдир!

×

 2021-02-15 23:27:33    59

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун 37-мактабга борди. 

Катта Тагоб қишлоғидаги бу мактабда 706 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 57 нафар ўқитувчи сабоқ бермоқда. 

2014 йилда мактабда капитал реконструкция ишлари бажарилиб, 2 қаватли янги бино қурилган. 

Туман ҳокими мактаб бўлимлари, ўқув хоналари ва кутубхонасини кўздан кечирди. 

Ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашди. Уларнинг мурожаат ва таклифларини эшитди.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасида муносиб таклифлар киритиш юзасидан соҳага масъул ҳоким ўринбосари ва бошқа мутасаддиларга топшириқлар берди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати