Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОNLINE-MAKTABЛАР ҚАЧОНДАН БОШЛАНИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

×

 2020-09-12 21:25:46    74

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил 14 сентябрдан бошлаб Республика умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили бошланади. Бунда таълим шаклини онлайн тарзда танлаган ҳамда мактабининг фаолияти ҳали тикланмаган ўқувчилар белгиланган дарс жадвали асосида ўқув дастурини ўзлаштириб боришлари мумкин, дея хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги.

Телевизион дарслар жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб  Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Оnline-maktab дарслари “UzDigital TV” тармоғида қуйидаги телеканалар орқали эфирга узатилади:

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic

5-8 синф ўқувчилари учун — Eurosport

9-11 синф ўқувчилари учун — Охота и рыбалка.

Кабель телевидениеси ва IP ТВ тармоқларида: 

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic

5-8 синф ўқувчилари учун — “ТВЦ”

9-11 синф ўқувчилари учун — “Fashion TV”.

Дарсларни параллель равишда қуйидаги интернет ресурслар орқали кузатиб бориш мумкин:

https://t.me/uzeduonlinemaktab; mover.uz/channel/uzedu; Youtube канали; Kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали.

Шунингдек дарслар Mediabay.uz, Mover.uz сайтларига ҳамда ижтимоий тармоқдаги телеграмм каналларига ҳам жойлаштирилади.

Оnline-maktab телевизион дарслари Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда ZO‘R TV билан ҳамкорликда тасвирга олинмоқда. 

Дарсларни тасвирга олиш учун А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва Республика ташхис марказида жами 6 та студия ташкил этилди. 

Телевизион дарсларни тасвирга олишга жами давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан жами 117 нафар тажрибали ва малакали педагоглар, 12 нафар сурдо-таржимон ва 15 нафар муҳаррирлар жалб қилинди. 

Телевизион дарсларнинг жадвали кунлик тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.