Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани Давлат хизматлари марказида пластик шаклидаги янги кадастр паспортлари берилиши бошланди

×

 2020-05-21 11:56:40    72

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC — смарт чипи ўрнатилган пластик картадан иборатдир.

У эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади, шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эгадир.

Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имкониятини таъкидлаш мумкин, бу тўловларни амалга ошириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва коммунал инстанцияларнинг иш самарадорлигини оширади.

Шунингдек, коммунал хизматларни мулк билан боғлиқлиги уларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги ислоҳотларни ўсишини таъминлайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати