Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳудудларида дезинфекцияловчи туннель ва махсус мосламалардан кенг фойдаланилмоқда

×

 2020-04-16 18:38:10    91

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан туманимиз ҳудудида пандемияга қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, юқумли касалликни кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича янгича самарали усуллар, замонавий лойиҳалардан фойдаланиш ишлари давом этмоқда.

Бугун “Деҳқон бозори”нинг асосий кириш дарвозаси олдига ҳамда туманга кириб келувчи вақтинчалик карантин постларига ўрнатилиб, ишга туширилган дезинфекцияловчи махсус туннел ва мосламалар ҳам инфекцияга қарши кураш йўлидаги ана шундай самарали усуллардан ҳисобланади.

“Деҳқон бозори”нинг кириш қисмига ўрнатилган мослама фуқароларни якка тартибда зарарсизлантиришга мўлжалланган бўлиб, унинг самарадорлик даражаси юқори бўлиши кутилмоқда.

Ушбу тозалаш механизми ўзининг қулай техник жиҳатлари билан, бозорга ташриф буюраётганларнинг эҳтимолли инфекция аломатларидан тозаланишларига кўмаклашмоқда

Шунингдек, туманга кириб келувчи вақтинчалик карантин постларига ҳам шунга ўхшаш дезинфекцияловчи махсус мосламалар ўрнатилдики, унинг ёрдамида инсон омили камайтирилган ҳолда дезинфекция жараёнлари нисбатан тезроқ амалга оширилмоқда.

Зарарсизлантирувчи бундай махсус мосламалар туманнинг бошқа нисбатан серқатнов ҳудудларида ҳам санитария-гигиена хавфсизлик таъминлаш мақсадида ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати