Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дезинфекция ишлари кенг кўламда давом этмоқда

×

 2020-04-04 14:58:36    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан туман бўйича зарарсизлантирувчи отрядлар ташкил этилиб, дезинфекцияловчи ускуна ва махсус транспорт воситаларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бу борадаги ишлар туманнинг барча қишлоқ ва маҳалларида ҳам ташкил этилган бўлиб, бириктирилган ходимлар томонидан ҳудудлардаги ҳар бир муассасалар, савдо дўконлари, маиший хизмат шахобчалари ва аҳоли хонадонлари инфекцияга қарши дориланмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати