Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бозорларда нарх-наво барқарорлиги назоратда

×

 2020-03-24 16:34:40    87

PDF yuklash
Chop etish


Карантин даврида Ўзбекистон туманидаги Деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, нархларнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва сектор раҳбарлари, прокуратура ҳузуридаги департамент, солиқ идораси мутасаддилари иштирокида тадбиркорлар билан мунтазам равишда профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Эл бошига синов тушган пайтда, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, "юқмайдиган" даромад орттириш истагида бўлганларнинг фаолиятини олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот–тушунтириш ишлари, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бугунги кунда туман Деҳқон бозорида кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар заҳираси етарли ҳамда нархлари одатий кундагидек.

Энг муҳими, нарх-навонинг асоссиз ошиши бўйича ваҳимага асло ўрин йўқ.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати