Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги соҳиблари аниқланди

×

 2023-06-03 17:14:01    69

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида мини футбол ҳамда футбол бўйича ёшлар ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 

Турнирнинг янгилиги жорий йилда маҳалла қизлари ҳам мини-футбол бўйича мусобақаларда ўзаро баҳслашдилар.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган мусобақаларнинг маҳалла-сектор-туман босқичларида 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 16-30 ёш тоифасидаги 2 минг нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.

Мусобақа якунларига кўра: 

Мини футбол бўйича: 

1-ўрин - Авғон МФЙ, 

2-ўрин - Ўқчи МФЙ,

3-ўрин - Кичик Оқмачит МФЙ, 

Қизлар ўртасида мини футбол бўйича: 

1-ўрин - Хайдаробод МФЙ, 

2-ўрин - Дўстлик МФЙ,

3-ўрин - Кўл Элаш МФЙ, 

Футбол бўйича:

1-ўрин – Кичик Оқмачит МФЙ, 

2-ўрин - Шодлик МФЙ,

3-ўрин - Деҳқонобод МФЙ ёшлари жамоасига насиб этди.

Мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида туман сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлиги хизмати туман бўлими раҳбарияти, Ёшлар ишлари агентлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига махсус кубок, тегишли даражадаги диплом ва медаллар, қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.