Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари аниқланди

×

 2023-03-11 18:26:08    139

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи-мураббийлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари ўтказилди. 

Таъкидланишича, мусобақа иштирокчилари спортнинг волейбол, мини футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси каби турлари бўйича ўзаро баҳсларда беллашдилар. 

Якунда, ғолибликни

спортнинг мини футбол тури бўйича 36-умумтаълим мактаби жамоаси, 

волейбол бўйича 59-умумтаълим мактаби жамоаси,

шахмат тури бўйича 17-мактаб ўқитувчиси У.Турсунов ва 57- мактаб ўқитувчиси И.Абдураззоқова, 

шашка тури бўйича 24-мактаб ўқитувчиси Ҳ.Махмудов, 

стол тенниси бўйича эса 11-мактаб ўқитувчиси А.Шагаев ва 13-мактаб ўқитувчиси Д.Юнусовалар эгаллаб, мусобақаларнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Спорт тадбирларининг туман босқичи ғолиб ва фаол иштирокчилари Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.