Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида йирик текстил корхонаси ва йиллик қуввати 550 минг тонна бўлган цемент заводи ишга туширилмоқда

×

 2022-01-20 21:42:49    75

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Ўзбекистон тумани Бозор Яйпан МФЙда “Bulut textile” МЧЖ томонидан тикувчилик цехи, маиший хизмат ва савдо шаҳобчаларини ташкил этиш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Тадбиркорнинг 5 млн. АҚШ долларидан зиёд ўз маблағи эвазига амалга оширилаётган қурилишлар якунлангач биринчи босқичда 130 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари хорижга экспорт қилиниши айтиб ўтилди.

Кейинги манзилда Кичик тагоб МФЙ ҳудудида “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган цемент ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу лойиҳанинг қиймати 25 млн. АҚШ доллари бўлиб, ташаббускор маблағи, банк кредити, хорижий инвестиция ҳисобига йиллик 550 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа 2022 йилнинг 2-чорагида ишга туширилиб, 310 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят раҳбари шу ерда туман секторлари раҳбарлари билан саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам суҳбатлашди. Ишлар жадал олиб борилмаётганлигини танқид қилиб, йўл қўйилган камчиликларни тезда тузатиш зарурлигини, лойиҳаларни амалга ошириб, иш ўринларини яратиш кераклигини уқтирди.