Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир йирик саноат корхонаси ташкил этилади

×

 2021-09-02 11:46:07    63

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари давомида Ўзбекистон туманида яна бир янги хорижий сармоя иштирокидаги корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

"FARGHONA WEST INTERNATIONAL CEMENT" МЧЖ қўшма корхонасига хитойлик Ши Хинг Лонгнинг  Сингапурдаги "WEST INTERNATIONAL NEW BUILDING MATERIALS PTE. LTD" корхонаси таъсисчилик қилмоқда.  

Мазкур қўшма корхона томонидан кунлик ишлаб чиқариш қуввати 5 минг тонна бўлган цемент заводи, 50 минг м2 темир қолип конструкциялари ишлаб чиқариш заводи хамда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 млн. дона цемент қадоқлаш учун қоплар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалга оширилиши натижасида жами 245 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, яратиладиган иш ўринлари сони 600 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати