Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд-экспертлик соҳаси янги босқичга кўтарилди

×

 2021-09-01 07:21:44    54

PDF yuklash
Chop etish


Суд-экспертлик соҳасини ҳар томонлама такомиллаштириш, бу соҳадаги муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, суд-экспертлик соҳасини ўрта муддатда тизимли ислоҳ қилишнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон билан  2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилди. Бунда, тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри тақдим этилади.

Шунингдек, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилди.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг касбий малакасини аниқлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда билим ва кўникмаларини ошириб боришни таъминлаш мақсадида уларни ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинди.

2022 йил 1 мартдан бошлаб суд экспертлари ва экспертиза тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш, аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш, экспертиза ҳаракатларини амалга оширишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган «E-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими ишга туширилиши белгиланди.

Фармон билан суд-экспертлик соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар судларнинг малакали экспертиза тадқиқотларига бўлган эҳтиёжларини қонидириб, одил судловни амалга оширилишига хизмат қилади.

МИРКОМИЛ МИРМАҚСУДОВ,

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси

БЕКЗОДЖОН ХАЗРАТҚУЛОВ,

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий

     суди девонхона мудири