Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болани фарзандликка олиш тартиби қандай?

×

 2021-06-16 21:43:05    84

PDF yuklash
Chop etish


Фарзандликка олишнинг қонуний тартиби фақат ва фақат суд томонидан ҳал этилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

Фуқаролик Процессуал Кодекси 298-моддаси 1-қисми

 

Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

-  фарзандликка олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг яшаш жойи;

- фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси,   исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар;

- фарзандликка олувчиларнинг фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар билан бирга ариза фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланади.

* Фуқаролик Процессуал Кодекси 299-моддаси 1,2,4-қисми

Ш.Мирзакиров

жиноят ишлари бўйича

Ўзбекистон туман судининг раиси

 

Ф.Қосимов

судья ёрдамчиси