Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Участка сайлов комиссиялари масъуллигига номзодлар учун семинар-тренинглар старт олди

×

 2021-06-07 18:54:31    55

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни намунали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон туманида семинар-тренинг машғулотлари бошланди.

Унда участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосар ва котибликка номзодлар иштирок этишмоқда.

Семинар-тренингда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, “Маҳаллий кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари”, “Сайлов жараёнларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари” мавзусида маърузалар тингланмоқда.

Ўқув семинарининг бугунги биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Махмудова, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Юсуфжон Камоловлар иштирок этди. 

Робахон Махмудова иштирокчиларга юртимизда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ва сайлов тизими ҳақида яна бир бор маълумот берди. 

Гуруҳларга бўлинган холда ўн икки кун давом этадиган семинар-тренинг замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усуллар асосида ўтказилаётган бўлиб, сайловга оид савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати