Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кумуш тола” хирмони юксаляпти

×

 2021-06-02 21:49:41    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида пилла терими қизғин давом этмоқда. Кун сайин шартномавий режасини бажарган фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда. 

"Носир чавандоз" фермер хўжалиги иш юритувчиси Ферузахон Амирова бошчилигидаги пиллакорлар 8 қути ипак қурти парваришлаб, режани ортиғи билан уддалашга эришдилар. Чилги ҳосил хирмонига 489 кг пилла топшириб, барака қўшдилар. 

"Одилжон" фермер хўжалиги аъзолари Одинахон Рахимова ва Махбубахон Жумановалар эса икки қути ипак қурти боқиб, 181 кг ҳосил топширишга эришдилар. 

Бугун, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева туманимизда бўлиб, пилла йиғим-теримининг қизғин жараёнлари билан танишди. 

Илғор пиллакорларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати