Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшларга эътибор-келажакка эътибор

×

 2021-03-02 21:42:49    77

PDF yuklash
Chop etish


Салоҳиятли, иқтидорли ёшлар – юрт таянчи. Шу боис, бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 

Ўзбекистон туманида ҳам ана шундай билимга чанқоқ, ҳар жабҳада фаол ёшлар талайгина. Бугун улар турли кўрик-танлов ва мусобақаларда иштирок этиб, ўз маҳорат ва қобилиётларини намоён этмоқдалар, кўплаб ютуқларга эришмоқдалар. 

Ўзбекистон туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 1200 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 96 нафар устоз-педагоглар сабоқ беришади.

Мактаб ҳаётида ўтган ҳафталар ютуқларга бой ўтди, бардавом бўлсин. 

Аввалроқ маълум қилганимиздек, мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мухаммадфозил Исмоилов куни-кеча ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичида 10-14 ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Таълим даргоҳининг яна бир 11-синф ўқувчиси Хуснидахон Маматова 17-19 февраль кунлари спортнинг енгил атлетика тури бўйича Урганч шаҳрида ўтказилган Республика чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллаб, муддатидан аввал олий таълим муассасасига кириш имкониятини қўлга киритди. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳар икки иқтидор эгаларини табриклаш учун таълим масканига ташриф буюрди. 

Туман раҳбари истеъдод соҳиблари, уларнинг дўстлари ва мураббийлари билан мулоқот ўтказди. Ёшларга ана шундай таълим-тарбия, сабоқ берганлари учун устозларга миннатдорчилик билдирилиб, қолган ўқувчиларга ҳам Мухаммадфозил ва Хуснидахон эришаётган каби ютуқлар насиб этишини тилади.

Ҳар икки ўқувчиларнинг эришган натижалари эътироф этилиб, уларга туман ҳокимлигининг совғалари, мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси топширилди. Иқтидор эгаларининг навбатдаги катта марраларни забт этишда муваффақиятлар ёр бўлишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати