Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ислоҳотчи тадбиркорлар-юрт иқтисодиёти таянчлари

×

 2021-02-10 22:00:35    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Daza Foods” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси ҳам “Фарғона тадбиркорлари – ислоҳотчи” тажриба асосида янгидан янги ташаббус ва ғоялар билан ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 

Қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган, “Daza” ёрлиғи туширилган музқаймоқ, қатиқ, қаймоқ, сметана, йогурт ва қовурилган кунгабоқар пистаси маҳсулотлари бугунги кунда вилоятимизнинг барча туманларидан ташқари, Андижон ва Наманган вилоятларидаги савдо шоҳобчаларига ҳам тарқатилмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур корхонага ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

2016 йилда тўла қувват билан ишга тушган мазкур лойиҳанинг қиймати 1,1 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Корхонадаги Австрия технологияси ҳисобланган линия суткасига 5 тонна сутни қайта ишлаб, 20 турдан ортиқ музқаймоқ тайёрлаш қувватига эга. Ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган.  

Бир суткада 3 тонна қатиқ, қаймоқ, сметана, йогурт ва творог маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга корхонанинг серғайрат мутахассислари янада янги ғоя ва ташаббуслар йўлида изланишда. 

- Айни кунларда корхонамизда 40 нафар ишчи фаолият кўрсатаётган бўлса, март ойидан бошланадиган музқаймоқлар мавсумида қўшимча яна 40 нафар ишчиларни бандлигини таъминлаймиз, дейди туман ҳокими билан суҳбатда қўшма корхона таъсисчиси Азизхон Алижонов. 

Туман ҳокими билан ишчилар учун яратилган муносиб шароитлар билан ҳам танишди. 

Тадбиркор билан самимий суҳбат давомида корхона фаолиятини янада ривожлантириш, хусусан маҳсулотлар савдо географиясини янада кенгайтириш борасидаги истиқболли режалар ҳақида фикр алмашилди. 

Корхона равнақи йўлида ҳар қандай кўмак ва мавжуд масалаларни ҳал этишда туман ҳокимлиги доимо кўмакчи бўлиши туман раҳбари томонидан таъкидланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати