Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бозордаги нарх-наво ва харидорларга яратилган қулайликлар ўрганилди

×

 2021-02-10 21:50:48    56

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун, тегишли масъуллар ҳамроҳлигида Яйпан шаҳридаги Деҳқон бозорида бўлиб, бу ердаги нарх-наво ва санитар ҳолатни ўрганди.

Ташриф давомида туман ҳокими деҳқон бозорида аҳоли учун яратилган қулайликлар, маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва заҳирасини ўрганди. Сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди.

Туман раҳбари томонидан бозорда доимо бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида, бозорда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати