Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

×

 2021-01-23 17:44:02    79

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 8 январдаги “Хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда вилоят ва туман судлари вакиллари ҳамкорлигида бугун, 23-болалар мусиқа санъат мактабида ташкил этилган ана шундай тадбирда ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар қабул қилинди.

Бугунги жараёнлар давомида 50 дан ортиқ хотин-қизлар Фарғона вилояти ва туман маъмурий, жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий судлари раис ва судьялари С.Қурбонов, У.Ахмедов, Ш.Мирзакиров, С.Анваров ҳамда М.Мирмақсудовлардан мавжуд муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.

Соҳа вакиллари иштирокида аёлларни бу каби ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар туманда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати