Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда 15 йилдан буён доимий яшаётганларга фуқаролик берилади

×

 2021-01-20 11:51:21    41

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.


Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада, 2021 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга 2005 йил 1 январга қадар келиб, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаётган, шунингдек, 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилиш назарда тутилади.