Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Миллий гвардиячилар ташаббуси билан ташкил этилган спорт тадбири

×

 2021-01-07 19:55:20    60

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида волейбол бўйича туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари ўртасида БЎСМ биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция қилиш), уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ўтказилган спорт тадбири Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси 17-алоҳида отряди ҳамда туман БЎСМ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақада 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмир ва ёшлардан иборат, жами 100 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.

Ҳар бир жамоа ғолиблик учун қизғин баҳс олиб бордилар.

Спорт тадбири якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати