Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг сайёр қабули: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб

×

 2021-01-06 22:33:39    60

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураевнинг янги 2021 йилдаги ҳудудлардаги илк сайёр қабули “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Унда тумандаги тегишли ташкилот ва корхоналар муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, алимент ундириш, электр ва телекоммуникация таянчларини алиштириш, тоза ичимлик суви тармоғи тортиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш ва бошқа масалаларга оид бўлди.

Хусусан, қабулда иштирок этган фуқаролардан 16 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати