Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларга янги компьютерлар топширилди

×

 2020-09-11 14:55:12    79

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Ўзбекистон туманида ҳам ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

     Давлатимиз раҳбарининг маҳалла институтини янада такомиллаштириш борасидаги қатор қарор ва фармонлари эса бу борада муҳим омил бўлмоқда.

        Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида сўнгги икки йил давомида туманда 5 та янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилди.

        Бу эса, табиийки уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, муносиб шарт-шароитлар яратишни тақозо этади.

        Шу мақсадда, туман ҳокимлиги томонидан тумандаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинига янги компьютер жамланмалари топширилди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        - Маҳалламиз туман марказидан йигирма чақирим узоқда жойлашган, – дейди “Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иномжон Эсонов. – Сўнгги даврларда 2 километр йўлга асфальт ётқизилиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тубдан яхшиланди. 3 минг 200 нафардан зиёд киши истиқомат қилаётган маҳалламизда битта фермер хўжалиги, 10 дан ортиқ кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. 20 га яқин иссиқхонада қишин-ёзин турли озиқ-овқат маҳсулотлари парваришланмоқда. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга татбиқ қилишимизда мазкур янги компьютер жамланмасидан унумли фойдаланамиз, албатта.

      - Туман ҳокимлигининг бугунги ташаббусидан бениҳоят хурсандмиз. Маҳалламиз тасарруфига Худоёрхон ва Дастурхончи қишлоқлари киради, – дейди “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мухаммадзоир Охунов. - Бизга берилган янги компьютер жамланмаси ишимизни янада яхшилашга хизмат қилади. Энди маҳалламиздаги 630 хонадонда яшаётган 3 мингдан зиёд аҳоли ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш имкони мавжуд.

Туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмидиновлар фуқаролар йиғини раисларига компьютер жамланмаларини топшириш давомида, уларга маҳаллада аҳолини аниқ йўналтирилган асосда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, тотувлик ва бирдамлик муҳитини таъминлашдек масъулиятли вазифаларини бажаришда омадлар тилади.

Маълумот ўрнида, айни пайтда туманда 72 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритмоқда. Уларнинг самарали ишлаши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахбороти хизмати