Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди

×

 2020-09-05 21:46:35    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев тумандаги 50-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида сайёр қабул ўтказиб, “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Унда тумандаги тегишли ташкилот ва корхоналар муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан билдирилган ўндан ортиқ мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда чоралар белгиланди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, аҳоли хонадонларига интернет ўрнатиш, электр симёғочларини янгисига алиштириш,  маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, ичимлик суви таъминоти ва кредит олиш каби масалаларга оид бўлиб, аксарияти жойида ечимини топди.

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Қабулдан сўнг туман ҳокими пандемия шароитида бошланиши кутилаётган янги ўқув йилига 50-мактабнинг тайёргарлиги юзасидан танишди.

Мактаб раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар билан биргаликда келгусидаги муҳим вазифалар хусусида келишиб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати