Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги Яйпан мавзесида 264 ўринли янги мактаб қурилмоқда

×

 2020-05-18 12:58:59    68

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Янги Яйпан мавзесида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар ёнида янги мактаб қурилмоқда.

2020 йил Инвестиция дастурига биноан мактабда 5,179 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Айни пайтда, 264 ўринли янги мактабнинг қурилиш ишлари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда жадал давом этяпти. Қурилиш майдони 1,2 га. ни ташкил этади.

Замонавий мактаб талаблари асосида бунёд этилаётган муассаса 2 қаватли ўқув биноси, 12х24 ҳажмдаги спорт зали ҳамда бошқа спорт майдонларига эга бўлади.

Шунингдек, 5 та блокдан иборат мактабда ошхона, мажлислар зали, ўқув синфлари ва лабораториялари, замонавий компьютерлар ва видеокузатув камералари бўлиши режалаштирилган.

Жорий йилда қурилиш ишларининг якунланишини режалаштирилган таълим масканининг фойдаланишга топширилиши билан, ҳудудда истиқомат қиладиган баркамол авлоднинг узоқдаги мактабларга қатнаши муаммоси ҳам ижобий ҳал этилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати