Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яратилган имкониятдан унумли фойдалана билиш лозим

×

 2020-01-27 14:41:37    80

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.

Кичик тадбиркорлик субъектлари 2019 йил якуни бўйича “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этилиши лозим.

Мазкур ҳисоботни 2020 йилнинг 20 февралидан кечиктирмай тақдим этиш зарур.

Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
215-моддасида белгиланган  жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.

О.Абдуллаев,

Ўзбекистон туман статистика бўлими бошлиғи.