Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ватанпарварлик ойлиги”да ёшлар ҳам фаол

×

 2020-01-10 20:08:27    76

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” Ўзбекистон туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Ватан ҳимоячилари кунини кутиб олишда нафақат катталар, балки ёшларнинг ҳам иштирок этиши, меҳр билан тайёргарлик кўриши кишига завқ бағишлайди.

Қишки таътилни мароқли ўтказиш, Ватан ҳимоячилари кунини муносиб нишонлашда тумандаги мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан, тумандаги 31 ҳамда 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўз устозлари билан эсда қоларли ташаббусни амалга оширишди.

Ўқувчилар ёшлар етакчилари, мактаб сардорлари, устозлари ва маҳалла фаоллари ҳамроҳлигида Шодлик МФЙ Жангир қишлоғида яшовчи ИИБ органларида самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан Анваржон Султонов ва Қудаш МФЙ Булоқбоши кўчасида истиқомат қилувчи, Авғон уруши қатнашчиси Солижон Шералиев хонадонига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олишди.

Бундай ташаббус ва ташрифдан хурсанд бўлган хонадон соҳиблари хизмат фаолияти давомида юрт тинчлиги, халқимиз осудалиги йўлида амалга оширган ишлари ҳақида гапириб бериб, ёшларга Ватанни чин дилдан севиш, юртга садоқатли фарзанд бўлиб камол топишларида ўзининг мулоҳазалари ва тилакларини билдирди.     

Ўқувчилар ҳам Ватан ва уни ҳимоя қилишдек шарафли бурчни мадҳ этувчи шеърларини ўқиб бериб, нафақадаги офицерларни байрам билан қутлашди.

Мазкур тадбирларнинг ўтказилиши, Ватан ҳимоячилари куни байрамининг шукуҳини бутун туманимиз, айниқса, ёшларимиз қалбига янада чуқурроқ сингдириш, уларда миллий армиямизга нисбатан фахр-ифтихор туйғуларини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати