Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Асосий мақсад-мавсумни беталофат ўтказиш

×

 2019-11-22 12:33:14    105

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳодимлари тумандаги А.Жомий номли мавзеда жойлашган кўп қаватли уйлардаги аҳоли ҳонадонларида бўлишди.

Фуқароларга табиий газ ва бошқа иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича махсус йўриқномалар ҳамда огоҳлантириш хатлари ҳар бир уйнинг кириш йўлакларига ёпиштирилди.


Маълумот учун, туманда жами 63 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси табиий газ билан таъминланган.

852 та хонадондан иборат мазкур кўп қаватли уйларга “Ташаббускор”, “Порлоқ Уз” ва “Юксак ғалаба” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати