Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани пиллакорлари чилги ҳосил етиштириш режасини бажардилар

×

 2023-06-02 23:31:30    70

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пиллакорлари жорий йил пилла етиштириш бўйича шартномавий режасини ортиғи билан бажардилар.

Тумандаги 143 та фермер хўжаликлари ва 1 минг 200 нафар касаначиларнинг шарафли меҳнати эвазига 3214 қути ипак қурти боқилиб, 186 тонна ўрнига 187 тонна юқори сифатли пилла хомашёси етиштирилди ва бу борадаги режа 100,5 фоизга бажарилди. 

Айтиш жоизки, кейинги йилларда соҳага катта эътибор қаратилаётгани, жумладан, Президентнинг ушбу йўналишда бир қанча махсус қарорлари қабул қилингани ютуқлар омили бўлди. Шулар асосида яратилган имтиёзлар соҳа меҳнаткашлари учун бир қатор қулайликларни юзага келтирди. Бу эса ўзининг самарасини бермоқда.

Шу муносабат билан бугун Қораёзбобо зиёратгоҳида туман сектор раҳбарлари иштирокида ташкилланган тадбир давомида пиллакорларнинг зафарлари муносиб эътироф этилди. Соҳанинг бир гуруҳ илғорлари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.