Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги эшкак эшиш спорт базасида спортнинг яна бир қатор турлари билан мунтазам шуғулланиш имконияти яратилди

×

 2023-06-02 14:07:53    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги эшкак эшиш спорт базасида янги қуриб битказилган қўшимча спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган очилиш тадбирида туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, спортчи ёшлар, мураббийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, спортга ҳукумат миқёсида қаратилаётган эътибор, ёшлар учун яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб ўтдилар.  

Туманнинг Пасткиқўриқ маҳалласида, Катта Фарғона каналига яқин ҳудудда жойлашган эшкак эшиш спорт базасида ёшларни қўшимча спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш самарадорлигини ошириш мақсадида мажмуада 25×8 метр ҳажмдаги замонавий очиқ сузиш ҳавзаси, 22×42 метр ҳажмли сунъий қопламали мини-футбол майдони ҳамда сузувчилар учун қулай шароитларга эга бўлган ечиниш-кийиниш ва санитария хоналари қуриб битказилди. Қурилиш ишларига вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 500 миллион сўм маблағ йўналтирилди.  

Олимпия ва миллий спорт турларини оммалаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида спортсевар ёшлар учун замонавий объектлар қуриб берилмоқда. Бу ўз навбатида мусобақаларда қўлга киритилаётган натижалар салмоғини оширяпти.

Пасткиқўриқдаги спорт мажмуасида ҳам амалга оширилган навбатдаги бунёдкорлик ишлари натижасида ҳам эндиликда ушбу масканда спортнинг слаломда, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика, аралаш жанг, бодибилдинг, сузиш, сув полоси ва мини футбол каби турлари билан қулай шароитларда кенг шуғулланиш имконияти яратилди. 

Бугунги кунда мажмуада 300 нафарга яқин ёшлар айни спорт турлари сир-асрорларини қунт билан ўрганиб, ўз маҳоратларини ошириб келишмоқда. Уларга 15 нафардан зиёд мураббийлар сабоқ беришади.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича туман маҳорат мактабининг тарбияланувчилари республика ва осиё чемпионлари, халқаро мусобақаларнинг кўп бора совриндорлари шарафига эга бўлиб, шу кунгача 2 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 12 нафар Ўзбекистон спорт устаси ва 200 нафардан ортиқ спорт усталигига номзодлар етишиб чиққан.