Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эъзоз ва эҳтиром сизга, азиз оналар!

×

 2023-05-17 21:15:20    66

PDF yuklash
Chop etish


"Оналарга эҳтиром" фестивалининг Ўзбекистон туман босқичи юқори кайфиятда ташкил этилди.

“Висол” тантаналар саройида ўзига хос байрам сифатида ўтказилган тадбирга тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан 200 нафардан зиёд онахонлар таклиф этилди. Фестивалда секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу фестивал меҳридарё ва бағрикенг оналарга ҳурмат ва эҳтиром рамзига айланганини таъкидлаб, қутлуғ мақом соҳибаларига ўзининг самимий табрикларини изҳор қилди. 

Самимий меҳр ифодаси, юксак эҳтиром рамзи сифатида оналарнинг чинакам байрамига, шодиёнасига айланган фестиваль доирасида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фестиваль доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, ижодий учрашувлар, турли ижтимоий акциялар ва концерт дастурлари туман гўшаларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.