Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Охта Тагобнинг 1 минг 700 метрли ички йўллари ҳам равонлашиб, кўркам тус олди

×

 2023-05-17 09:27:03    66

PDF yuklash
Chop etish


Йўл равон бўлса, манзил яқин, маҳалла кўркли бўлади. Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни созлаш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш тадбирлари айни қизғин жараёнларда. 

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасидаги вазифалар ижроси қишлоқ ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшмоқда. 

Хусусан, айни қарор асосида туман марказидан олис ҳудудда жойлашган “Охта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг 700 метр ички йўллар ҳам созланиб, асфальт ётқизилди ва ҳудуд аҳлининг кўп йиллик муаммосига ечим, қувончига эса сабаб бўлди.