Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Уруш фахрийси Абдуллажон бобога Президент совғалари топширилди

×

 2023-05-08 21:16:19    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллажон ота Қодировга Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг байрам табриги, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ҳамда бир марталик пул мукофоти етказилди.  

98 ёшли уруш фахрийсининг хонадонида туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ва ўқувчи-ёшлар ҳозир бўлди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Президентимизнинг йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, 18 миллион сўм пул мукофоти ва байрам совғаларини ўз эгасига топширди.

1943 йилда фронтга кетган Абдуллажон бобо Қодиров уруш майдонларида артиллерия бўлинмаси сафида фашизмга қарши жанг қилган. Беш ўғилни вояга етказган уруш қатнашчиси бугун 40 дан зиёд невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Юксак эътибор ва ҳурматдан кўнгли тоғдек кўтарилган собиқ жангчи бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга кўз тегмаслигини тилаб, дуога қўл очди.