Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Баҳор-яшариш ва янгиланиш, бунёдкорлик фасли: Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва масканларда ободонлаштириш ишлари, сумалак сайллари юқори кўтаринкилик билан ўтказилмоқда (фотожамланма)

×

 2023-03-06 11:38:33    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун кўнгилларга хушнудлик бахш этиб юртимизда баҳор шабадаси эсмоқда. Қуёшнинг илиқ тафтидан баҳра олаётган замин, дов-дарахтлар яшил либосини кийиш пайида. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда.

Қалби гўзалликка, эзгуликка ошно инсон борки, байрамлар фаслида теварак атрофини обод қилишга, кузги, қишки ғубордан тозалашга шошади.

Хусусан, бугун Ўзбекистон тумани бўйлаб барча маҳалла ва масканларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, оммавий ҳашар жараёнлари кўтаринкилик билан давом этмоқда.

Ўтказилаётган ободлик тадбирлари, ҳашарларда кекса-ю ёш ўз ҳиссасини қўшишга шошилганлиги маҳалла аҳлининг бирдамлигидан далолат бўлиб, ушбу эзгу тадбирлар натижасида ҳудудлар янада обод қиёфа касб этмоқда.

Азалий қадриятларидан бири-кўчат экиб боғ яратиш ишлари эса ҳар куни, ҳар бир маҳалла ва гўшаларда уюшқоқлик билан олиб борилаяпти.

Наврўзи олам олдидан жойларда ўтказилаётган турли байрам тадбирлари, сумалак сайлларида юртдошларимиз қалбида шукроналик билан, элимизга тинчлик, бир-бирларига омонлик тилашмоқда.

Байрам арафасида ташкилот ва муассасалар, тадбиркорлар томонидан хайрия ва саховат тадбирлари ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлар доирасида якка ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган, ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда.

Бир сўз билан айтганда гўзал баҳорнинг илк кунлариданоқ тумандаги маҳалла, муассасалар, қўйингки, барча меҳнат жамоаларида юқоридаги каби ибратли ва хайрли ишлар қизғин давом этмоқда.