Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Биз бир сафдамиз!”: 3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Мурувват уйидаги аёллар ҳолидан хабар олинди

×

 2022-12-02 17:53:43    73

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр-мурувват ва саховат халқимиз ҳаёт тарзининг ўзаги ҳисобланади. Бундай эзгу анъана мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бугун Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида “Биз бир сафдамиз!” шиори остида хайрия тадбири ташкилланди. 

Унда туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Аҳмедов ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Акмалжон Хасанов бошчилигидаги бур гуруҳ мутасаддилар иштирок этиб, муассасада давлатимиз қўллаб-қувватлови билан яшаб, даволанаётган опа-сингилларга байрам кайфияти улашилди.

Табрик учун сўз олганлар ушбу маскандаги бемор аёллар доимо давлатимиз раҳбари, ҳукуматимизнинг меҳр ва эътибори оғушида эканлиги яна бир бор таъкидлашди. Опа-сингилларга самимий байрам тилаклари изҳор қилинди.  

Навбатдаги хайрия йўқлови давомида ҳам бемор аёлларга ташкилотчилар ҳамда ҳомийларнинг кундалик кийим-бош ва бошқа байрам совғалари топширилди. 

Тузалган байрамона дастурхон, туман маданият бўлими санъаткорларининг бадиий чиқишлари, ўйин-кулгу ва рақслар йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.