Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бешкапа маҳалласидаги 160 дан зиёд хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

×

 2022-11-21 15:45:27    56

PDF yuklash
Chop etish


Бешкапа маҳалласидаги 160 дан зиёд хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

Ўзбекистон тумани Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида ҳомийлик маблағлари ва ҳашар йўли билан 3,5 км масофада ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.

Шундан 2 км тармоқни олинишида ҳудуд аҳли ўзаро ташаббус кўрсатган бўлса, 1,5 км тармоқ "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Ўзбекистон тумани филиали томонидан маҳалла учун тақдим этилди. Айни мақсадда маҳаллага сув минораси ҳамда 100 кВАли трансформатор ҳам ўрнатилди. 

Айни кунларда ҳудудда 3,5 км.лик тармоқни тортиш-монтаж ишлари "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Ўзбекистон тумани филиали мутахассислари томонидан бажарилмоқда.

Маҳалланинг ташаббускор аҳолиси ва сув таъминоти корхонасининг ўзаро якдиллиги билан амалга оширилаётган хайрли тадбир натижасида “Обод” ҳамда “Мураббийлар” кўчасида жойлашган 160 дан зиёд хонадонга обиҳаёт кириб бориши кўзда тутилган.