Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 100 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича сектор раҳбарлари иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилмоқда

×

 2022-07-04 19:26:01    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари ва дахлдор мутасаддилар иштирокида ҳудудларда жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича секторлар ва маҳаллалар кесимида сайёр учрашувлар ўтказилмоқда. 

Учрашувларда ҳар бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик, уларнинг келиб чиқиш сабаби ва бу хавфли иллатларнинг олдини олиш чоралари батафсил муҳокама қилинмоқда. 

Ана шундай учрашувлардан бири, бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев иштирокида Ислом маҳалласида ташкилланди. 

Учрашувда туман ҳокимлиги, туман ички ишлари бўлими ва 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар масъуллари, жамоатчилик, нуроний ва ёшлар вакиллари қатнашдилар.

Учрашувда жорий йилнинг 5 ойи давомида 1-сектор ҳудудидаги 22 та маҳаллалар кесимида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, кунлик қайд этилаётган жиноятларнинг сабаблари, шарт шароитлари таҳлиллар асосида муҳокама қилинди. 

Муҳокамада оила ва маҳалладаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳар қандай воқеага даҳлдорлик ҳисси билан яшашигина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлиги яна бир бор батафсил тушунтирилди. Энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиб бериши мумкинлиги таъкидланди.

Масъулларга ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда “хонадонбай”, “фуқаробай” ёндашиш мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилишнинг муҳим омили эканлиги, аҳоли орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, бандлик масалаларини ҳал этиш, ҳудудларда огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлиги уқтириб ўтилди. 

Мутасаддилар ва маҳалла фаолларининг кун тартибидаги масала юзасидан белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари тингланиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бу каби профилактик тадбирлар туманнинг барча секторларида давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги