Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди

×

 2022-05-20 20:00:30    69

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири “Охта Тагоб” маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. 

Ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, ёшлар ишларига масъул муассасалар ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудуд ёшлари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бугунги кунда туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги мавжуд лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. 

Охта Тагоблик Хожимурод Абдуллаев 19 ёшга тўлган. Шу йилнинг ноябр ойида сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўташни режалаштираётган Хожимурод шартнома тўловини тўланишида амалий ёрдам сўради. 

"Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган бўлажак ҳарбий хизматчига тегишли тартибда кўмак кўрсатиладиган бўлди.

Тадбир давомида ёшларнинг турли масалалардаги 20 га яқин таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни ижрога қаратиш юзасидан назорат режаси ишлаб чиқилди. Ёшлар томонидан кўтарилган барча масалаларга муддат ва масъуллар белгиланди.  

Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иш билан бандлигини таъминлаш, кредитлар ажратилишини ҳал этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича самарали тадбирларга жалб этиш бўйича мутасаддиларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги