Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотира ва қадрлаш кунида Яйпандаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойи гулчамбарлар билан тўлди

×

 2022-05-08 14:47:54    56

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказидаги хотира майдонида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари доирасида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилот ва муассасалар, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари ҳам мажмуа пойига гулчамбар қўйдилар.

Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасини ёдга олиш маросимида туман раҳбари сўз олиб, бугунги дориломон кунларни деб ҳузур-ҳаловатдан кечган, халқимизнинг фаровон кунлари учун жонини фидо қилган юртдошларимиз хотираси доимо порлоқлиги, уларнинг жасоратлари, эл-юртимиз манфаати йўлидаги хизматлари ҳар доим қадрланишини таъкидлаб ўтди.

Шаҳид бўлган жангчилар ва барча марҳумлар руҳига дуои хайрлар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги