Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Тинчлик” маҳалласида ҳам кексаларга яна бир бор иззат кўрсатилди

×

 2021-10-05 21:07:37    47

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда мамлакатимизда давом этаётган "Кексалар ҳафталиги" Ўзбекистон туманида ҳам эзгу тадбирлар, савобли амалларга бой ўтмоқда.

Аслида ёши улуғларимизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш оид эзгу ишларга юртимизда доим катта эътибор қаратиб келинган. 

"Кексалар ҳафталиги" маърифий-ижтимоий ҳафталиги доирасида бу борадаги амалий ишлар ҳажми янада кенгайди.

Тумандаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди. 

Бир пиёла чой ва палов тортилган дастурхон атрофида ширин гурунглар, эзгу дуолар қилинди. 

Кекса авлод вакиллари бундай эътибордан, ҳамиша элимиз ардоғида эканлигини яна бир бор туйдилар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати