Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Кексалар ҳафталиги" доирасида “Давлатботир” маҳалласида "Касбим-фахрим" номли учрашуви бўлиб ўтди

×

 2021-10-05 17:56:11    58

PDF yuklash
Chop etish


"Кексалар ҳафталиги" доирасида Ўзбекистон туманининг барча ҳудудларида, қишлоқ ва маҳаллаларда нуронийларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиб, қимматли панд-насиҳатларини олишга қаратилган тадбирлар қизғин давом этмоқда.

"Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат" шиори остида “Давлатботир” маҳалла фуқаролар йиғинида "Касбим-фахрим" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда шу ҳудуд ёшлари турли касбларда фаолият кўрсатиб хозирда умргузаронлик қилаётган пиру-падавлатлар билан учрашдилар. Нуронийлар ўз тажрибалари, ҳаёт кечинмалари ва касбларидан топган эъзозлари ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар. Эртанги куннинг эгаларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, бугун юртимизда яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш ҳақида гапирдилар.

"Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар туманда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати