Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими теримчилар ҳолидан хабар олди

×

 2021-09-08 23:39:10    48

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пахта далаларида йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Пахта далаларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилиб, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “С-8290”, “Султон” ва янги истиқболли навли ғўза ниҳоллари парваришланди.

Юртимиз хирмонига 16,5 минг тоннага яқин “оқ олтин” етказиб бериш йўлида ташкил этилган 100 та терим отряди аъзолари томонидан йиғим-терим қизғин олиб борилмоқда.

Бу борада, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, кўнгилли теримчилар ҳамда фермер хўжаликларининг ишчилари пахта ҳосилини териб олишда фаол иштирок этмоқдалар.

 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев кунлик иш тартибига кўра пахтазорларда ҳам бўлиб, терим жараёнларининг бориши билан танишиб бормоқда.

Бугун “Ўрмонобод” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлган туман раҳбари хўжалик томонидан парвариш қилинган пахтанинг терими ва теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

Теримчилар билан самимий мулоқот қилди.

- Уйда бекор ўтиргандан кўра пахта териб, оилавий бюджетимизга фойда келтиришга аҳд қилган эдим. Кеча, кун бўйи 220 кг. терган эдим, мана бугун тушликкача ҳам терган пахтам 100 килограмдан ошиқ тош босади. Далага чиққанимга 5 кун бўлди, 1 миллион сўмдан ортиқ даромад топдим, – дейди Кичик Оқмачитлик кўнгилли теримчи Оқибахон Охунова ҳоким билан суҳбатда. 

Туман ҳокими дала майдонидаги илғор теримчиларга рағбатлантирувчи совғаларни топширди. Уларга миннатдорчилик билдириб, ишларига унум ва барака тилади. 

Ўз ўрнида, терим отрядлари масъуллари, фермер хўжаликлари масъуллари билан бўлган суҳбатда теримчилар учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш, терим пулларини ўз муддатида тўланишини таъминлаш ва энг муҳими мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тайинланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати