Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг нуронийлар билан навбатдаги учрашуви ҳам мазмунга бой ўтди

×

 2021-09-07 21:09:31    59

PDF yuklash
Chop etish


“Қариси бор уйнинг париси бор” деган мақол бор халқимизда.

Кексаларни ва ўзидан ёши улуғларни ҳурмат қилиш, ўз қадр-қимматини билган ҳар бир жамиятнинг энг муҳим қадриятларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев турли саналар, байрам ва улуғ кунларда туман нуронийлари билан учрашиб, улар билан ҳамфикр бўлиб, кексаларнинг олтинга тенг панду насиҳатларидан иложи борича кўпроқ баҳраманд бўлишни одат қилган.

Пиру-бадавлатлар билан навбатдаги учрашувда ҳам туманни кўплаб соҳаларда ривожлантиришда фикр алмашилди. 

Дилдан суҳбатларда туман раҳбари нуронийлар доимо эъзоз ва эътиборда эканликларини, туман ҳудудлари салоҳиятини юксалтириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашда уларнинг ҳар бир насиҳатлари муҳим эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Қилинган дуоларда Яратгандан юртга тинчлик, ҳалқимизга фаровон ҳаёт, туманимизнинг барча соҳаларида барака ва унум сўралди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати