Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат мукофоти совриндорлари халқ орасида яна бир бор эътироф этилди

×

 2021-09-01 07:05:46    56

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча қабул қилинган фармонларига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Қувонарлиси, мазкур мукофотланганлар орасида Ўзбекистон тумани вакиллари ҳам бўлиб, Ўзбекистон тумани прокурори Назаров Мирзобедил Шухратович “Содиқ хизматлари учун” медали билан, тумандаги “Ўрмонобод” фермер хўжалиги бошлиғи Отажонов Муроджон Ўрмонович эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

“Кичик Оқмачит” маҳалласида ўтказилган мустақиллик байрами тадбири давомида мазкур туманимиз вакилларининг муносиб меҳнатлари яна бир бор эътироф этилиб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати