Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

×

 2021-07-31 19:47:26    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

- Халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими табиий фанлар методисти (химия, биология, география, физика);

- Бешариқ тумани халқ таълими бўлими мудири;

- Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири;

- Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари;

- Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими методик хизмат бўлими аниқ фанлар методисти;

- Фурқат тумани халқ таълими бўлими таълим жараёнига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 31 июлдан 9 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали