Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳудудларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш йўлида

×

 2021-07-12 19:53:01    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жойлашган маҳаллаларда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси таъминоти яхшилаш мақсадида ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда Қайнарбулоқ, Қушқўноқ ва Оқтепа маҳаллаларига 33 та янги электр таянч устунлари олиб келинди.

“Қушқўноқ МФЙнинг Қўрғонча маҳалласи аҳоли хонадонларининг бир қисми 10 квли “Маданият” ҳаво тармоғидан уланган, қуввати 100 кВАли бўлган №1004-сонли трансформатор пунктидан электр энергияси билан таъминланган эди. Электр истеъмолчиларининг кўпайиши натижасида ушбу трансформатор пункти юкламасини енгиллатиш учун қурилиш-монтаж ишларини олиб бормоқдамиз. Маҳаллага 11 дона СВ 95-2.0 русумли темир-бетон таянчлари тўлиқ ўрнатиб чиқилди. Эндиликда, Қайнарбулоқ ва Оқтепа маҳалларига янги устунларни ўрнатиш ишларини бажарамиз”, дея хабар беришмоқда туман электр таъминоти масъуллари.

Қайд этилишича, тез муддатларда яна кўплаб маҳаллаларга шу каби янги таянч устунларини келтириб, ўрнатиш кўзда тутилган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати