Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хушхабар! Ўзбекистон туманига вилоятда ягона бўлган 40 000 КвА қувватга эга бўлган трансформатор келтирилди

×

 2021-05-12 00:20:04    66

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманига 40 000 КвА қувватга эга бўлган электр трансформатор пункти келтирилди. 

110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясига ўрнатиладиган трансформатор пункти бугун тушликдан сўнг Яйпан шаҳрига “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ мутахассислари ва туман ЙҲХ ходимлари кузатувида етказиб келинди.

Қайд этилишича вилоятда ягона ҳисобланган бундай улкан қувватли трансформатор пунктининг қиймати 7,5 млрд. сўмни ташкил этади. 

У ўтган йилнинг ноябр ойида фавқулодда аварияли ҳолатда ўчиб, кўплаб истеъмолчиларга вақтинчалик ноқулайлик туғдирган, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва муҳокамаларга сабаб бўлган 16000 кВа қувватга эга бўлган маънан эскирган ТП ўрнига ўрнатилади.

Туман электр тармоқлари мутасаддиларининг маълум қилишича мазкур янги ТП ни 14 май, жума куни нимстанцияга ўрнатиш ва тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Улкан қувватли янги ТПнинг тўлиқ ишга тушиши билан 20 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва 150 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.

Маълум маънода, тумандошларимизга муносиб Рамазон ҳайити туҳфаси бўлган ушбу янгилик тўғрисида янада батафсилроқ маълумот ва воқеалар ривожи хақида маълум қилиб борамиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати