Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида аҳолини «COVID-19»га қарши эмлаш ишлари бошланди

×

 2021-04-09 22:58:23    48

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 9 апрелдан бошлаб туманимизда ҳам аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларига киришилди. 

Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган "Astra Zenica" вакцинаси ҳамда Хитой ва Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан махсус автомашиналарда туманга етказиб келинди. 

Эмлаш жараёнлари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника ҳамда 9 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида амалга оширилмоқда. 

Дастлабки босқичда, асосан режа асосида ҳавф гуруҳига мансуб бўлган 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатлами ва тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган.

Муҳим тадбирга пухта тайёргарликлар кўрилган. Фуқароларни рўйхатга олишдан тортиб улар вакцинани қабул қилишлари, сўнгра маълум вақт шифокор назоратида бўлишлари учун хоналар ажратилган.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Қурбонов, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи А.Сулаймонов, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири А.Караматуллаев бошчилигидаги бир гуруҳ тиббиёт ходимлари туманда биринчилардан бўлиб бу жараёнларни бошлаб бердилар.

Эмлаш ишлари ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилмоқда ва муҳими, эмлаш ҳамма учун бепул, яъни вакциналар харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати